Ахборот бюллетенимизга обуна бўлинг
Twitter
Facebook
Youtube
Rss
M.logo uz cyrl

2018-09-19

БМТ Қирғизистонда аёллар ҳуқуқларининг бузилаётгани ҳақида огоҳлантирди

Карвонсарой

ЖЕНЕВА – Аёлларнинг камситилишига барҳам бериш бўйича БМТ қўмитаси томонидан сешанба (18 сентябр) куни чоп этилган ҳисоботда Қирғизистонда «одам ўғирлаш одатлари, зўрлаш ва никоҳга мажбурлаш» билан боғлиқ инсон ҳуқуқларининг тизимли равишда бузилиши ҳақида огоҳлантирилган, деб хабар беради Озод Европа/Озодлик радиоси.

Қўмитанинг икки аъзоси тарафидан ўтказилган махфий текширувга асосланган ҳужжат 14 та ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилоти Бишкекни келин ўғирлаш одати қурбонларини ҳимоя қилиш ёки айбдорларни жазолашга қодир эмасликда айблаши ортидан эълон қилинган.

«Мажбурий никоҳ учун хотин-қизларни ўғирлаш ҳолатлари миллий урф-одат эмас, балки қурбоннинг зўрланишига олиб келадиган жиноят сифатида жавобгарликка тортилиши ва жазоланиши лозим», дейди ҳисобот ҳаммуаллифи Лиа Надараиа.

БМТ қўмитаси Қирғизистон ҳукуматини мажбурий никоҳларга тааллуқли қонунларни такомиллаштиришга, шунингдек, жинсий зўрлаш ва одам ўғирлаш билан боғлиқ жиноятларни тергов қилиш, жазолаш ва олдини олишга чақирган.

Қўмита Қирғизистонга 2019 йил мартгача кўрилган чора-тадбирлар тўғрисида ҳисобот топшириш вазифасини юклаган.

Сизга мақола ёқдими?

Ca mobile no 0

Фикрлар 0

Captcha