Карвонсарой

Сурияга жангарилар юбориш билан шуғулланган қирғиз фуқароси қўлга олинди

Карвонсарой

БИШКЕК – Қирғизистон миллий хавфсизлик давлат қўмитаси (ГКНБ) хорижий ҳамкорлар билан биргаликда халқаро террорчилик ташкилотига аъзо эканликда айбланган 23 яшар қирғизистонликни ҳибсга олди, деб хабар берди 27 сентябрь, пайшанба куни 24.kg нашри ГКНБ матбуот хизматига асосланиб.

Гумондор номи очиқланмаган ташкилотга 5 йил давомида аъзо бўлган, Сурияда жангларда иштирок этган ва ҳарбий тайёргарликдан ўтган.

Қўмита хабарига кўра, гумондор гуруҳ етакчиларининг буйруқлари асосида «ёлланганларни ноқонуний равишда Сурия олиб ўтиш билан шуғулланган».

«Гумондорнинг бевосита иштирокида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигидан жами 100 дан ортиқ одам уруш ҳудудларига юборилган», дейилади хабарда.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500