Карвонсарой

Қирғизистонда пенсиялар миқдори оширилади

Карвонсарой

БИШКЕК – Душанбе, 1 октябрьдан эътиборан Қирғизистонда пенсиялар миқдорини ошириш ҳақидаги қарор кучга кирди, деб хабар беради 24.kg нашри.

Мамлакат бош вазири Муҳаммедкали Абилғозиев томонидан имзоланган ҳужжатга кўра, пенсиялари ҳажми кун кечириш учун зарур бўлган энг оз миқдор – 4393 қирғиз сўмини (63 АҚШ доллари) ташкил этувчи пенсионерлар нафақаси 350 сўмга (5 АҚШ доллари) оширилган.

Кам таъминланган фуқароларни ҳимоя қилишга қаратилган мазкур чора 246 минг нафар қирғизистонликка тааллуқли бўлади. Бу мамлакатдаги барча пенсионерларнинг 38 фоизини ташкил қилади.

Шу тариқа Қирғизистонда ўртача пенсия миқдори 5682 сўмни (82 АҚШ доллари) ташкил этган.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500