Карвонсарой

Европа банки Ўзбекистондаги фаолиятига оид янги стратегияни қабул қилди

Карвонсарой

ЛОНДОН – Ўтган ҳафтада берилган баёнотга кўра, Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) сентябрь ойида Ўзбекистон бўйича янги беш йиллик стратегияни тасдиқлаган.

Ҳужжатда ЕТТБнинг Ўзбекистондаги учта асосий стратегик мақсади алоҳида тилга олинади. Булар – хусусий секторнинг иқтисодиётдаги ролини кучайтириш орқали рақобатбардошликни ошириш; яшил энергия манбаларини ривожлантиришга кўмаклашиш; минтақавий ҳамда халқаро ҳамкорликни ва интеграцияни қўллаб-қувватлашдир.

Стратегияда «мамлакатдаги демократик институтларни мустаҳкамлаш, фуқаролик жамиятининг ролини ошириш, оммавий ахборот воситаларига кўпроқ эркинлик бериш ва аёлларнинг тадбиркорлик фаолиятини рағбатлантириш» зарурлиги таъкидланган.

Ўзбекистон ҳукумати ўтган йил февраль ойида бошланган ислоҳотлар, жумладан, «янада очиқ ва интеграциялашган бозор иқтисодиёти модели томон ҳаракатланиш, халқаро муносабатларни такомиллаштириш, қонун устуворлиги ва судлар дахлсизлигини мустаҳкамлаш ва валюта курсини эркинлаштиришга эришиш орқали янги стратегия сари қадам ташлаган», дейилади ЕТТБ баёнотида.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500