Карвонсарой

Қиргизистон-Қозоғистон ишбилармонлари кенгаши ўзаро ҳамкорликни кенгайтириш ниятида

Карвонсарой

БИШКЕК – Қирғизистон-Қозоғистон ишбилармонлар кенгаши 3 октябрь куни Бишкек шаҳрида ўзининг илк йиғилишини ўтказди, деб хабар берди Казинформ.

Учрашув якунлари бўйича Қирғизистон савдо-саноат палатаси ва Қозоғистон ташқи савдо палатаси ўртасида қирғиз-қозоқ ишбилармонлари кенгашини ташкил этиш тўғрисида меморандум имзоланди.

Қозоғистон расмийларига кўра, қозоқ томони Қирғизистон билан сув ва энергетика, қишлоқ хўжалиги, транспорт, коммуникациялар, тоғ-кон саноати ва сайёҳлик соҳаларида ҳамкорликни кенгайтиришдан манфаатдор.

Қозоғистон Қирғизистонга асосан ун, дон, ўсимлик маҳсулотлари, қандолатчилик ва ун маҳсулотлари, металл буюмлар, кўмир ва маиший техника экспорт қилади. Қирғизистон эса Қозоғистонга мева-сабзавот, тўқимачилик маҳсулотлари, руда ва чўғланма лампалар етказиб беради.

Икки мамлакат ўртасидаги савдо айланмаси ўтган йили 750 млн. АҚШ долларидан ошди. Қозоғистон бу рақамни йилига 1 млрд. долларга етказмоқчи.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500