Ахборот бюллетенимизга обуна бўлинг
Twitter
Facebook
Youtube
Rss
M.logo uz cyrl

2018-10-04

Қирғизистон ташқи ишлар вазири минтақавий чегара муаммолари бўйича ижобий ўзгаришни қайд этди

Карвонсарой

БИШКЕК – Қирғизистон ташқи ишлар вазири Эрлан Абдилдаев Марказий Осиё мамлакатлари ўртасида чегара ҳудудларини аниқлаш бўйича ҳамкорлик кенгайиб бораётганини маълум қилди, деб хабар беради 24.kg нашри.

Абдилдаев бу ҳақда 4 октябрь, пайшанба куни Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ЕХҲТ) парламент ассамблеясининг 17-кузги мажлиси чоғида айтиб ўтган. Учрашув 3-6 октябрь кунлари Бишкекда бўлиб ўтмоқда.

«Қирғизистон минтақанинг барча давлатлари билан ҳамкорликка катта аҳамият қаратмоқда», деди у. «Денгизга чиқиш имкони бўлмаган мамлакатлар интеграцияни кучайтириши керак. Ҳамкорликнинг бу йўналишида минтақавий инфратузилма тараққиёти ижобий динамика касб этмоқда.»

Абдилдаев Қирғизистон ҳукумати давлат чегараларининг ҳуқуқий жиҳатдан расмийлаштирилиши «ишончли пойдевор бўлишига» ишониши айтар экан, «бу борада Ўзбекистон билан муваффақиятга эришилганини» таъкидлади.

Сизга мақола ёқдими?

Ca mobile no 0

Фикрлар 0

Captcha