Ахборот бюллетенимизга обуна бўлинг
Twitter
Facebook
Youtube
Rss
M.logo uz cyrl

2018-10-09

Тожикистон ва Ўзбекистон чегара ҳудудларини миналардан тозалашга киришди

Карвонсарой

ДУШАНБЕ – Тожикистон ва Ўзбекистон биргаликда чегара ҳудудларини миналардан тозалаш ишларини бошлади. Бу ҳақда сешанба, 9 октябрь куни AKIpress ахборот агентлиги тожик чегара қўшинлари матбуот котиби Муҳаммад Улуғхўжаевга таяниб хабар қилди.

Улуғхўжаевнинг сўзларига кўра, икки мамлакат мутахассислари Самарқанд (Ўзбекистон) вилояти билан чегарадош Сўғд вилоятининг (Тожикистон) Панжакент туманида миналарни тозалаш жараёнини бошлаганлар.

«Айни пайтда ҳудудни миналардан тозалаш ишлари давом этмоқда», деди у шанба (6 октябрь) куни Душанбеда CA-News.org хабарига кўра. «Икки мамлакат ҳукуматларининг қўшма гуруҳи Тошкент тарафидан тақдим этилган, миналаштирилган чегара ҳудудларининг харитасини ўрганиб чиқдилар. Ушбу гуруҳ таркибидан тожик чегара қўшинлари, мудофаа вазирлиги ва Миллий мина маркази вакиллари ўрин олган.»

Ўзбекистон 2000 йилларда жангарилар кириб келишининг олдини олиш мақсадида тоғли чегара ҳудудларига миналар жойлаштирган эди. Норасмий маълумотларга кўра, чегаранинг тахминан 9,5 километрлик қисми миналаштирилган.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев март ойида Душанбега ташрифи чоғида тожикистонлик ҳамкасби Эмомали Раҳмон билан 2019 йил охирига қадар чегарани миналардан тозалаш ишларини якунлашга келишиб олган эди.

Сизга мақола ёқдими?

Ca mobile no 2

Фикрлар 0

Captcha