http://central.asia-news.com/uz-Cyrl/articles/cnmi_ca/newsbriefs/2018/10/10/newsbrief-01?language_switcher=true

Макрон билан учрашган Мирзиёев Францияга ташрифини якунлади

Карвонсарой

ПАРИЖ – Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев музокаралар ўтказиш мақсадида душанба-сешанба (8-9 октябрь) кунлари Францияга ташриф буюрди, деб хабар берди сешанба куни президентнинг матбуот хизмати.

Бу Мирзиёевнинг Франция президенти Эммануэль Макроннинг таклифига биноан Европа Иттифоқига аъзо мамлакатга амалга оширган илк ташрифи бўлди.

Мирзиёев матбуот хизматининг хабар беришича, икки мамлакат расмийлари жами 10 та битим имзолаганлар.

Озод Европа/Озодлик радиосининг ўзбек хизматига кўра, президентлар иқтисодий масалалар юзасидан музокара ўтказганлар.

Давлат раҳбарлари минтақада тинчлик ва осойишталикни таъминлаш учун Афғонистонда барқарорликка эришиш зарурлигини таъкидладилар, деб хабар беради Ўзбекистон ТИВ.

Сизга мақола ёқдими?
3
Йўқ
Фикрлар 0
Сиёсат
Captcha