Ахборот бюллетенимизга обуна бўлинг
Twitter
Facebook
Youtube
Rss
M.logo uz cyrl

2018-10-11

Тошкент ҳар йили ўтказиладиган Марказий Осиё савдо форумига мезбонлик қилади

Карвонсарой

ТОШКЕНТ – 17-18 октябрь кунлари Тошкентда бўлиб ўтадиган йиллик Марказий Осиё савдо форумида 1000 дан ортиқ вакил иштирок этиши кутилмоқда, деб хабар беради Ўзбекистон миллий ахборот агентлиги.

АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) томонидан Ўзбекистон Ташқи савдо вазирлиги билан ҳамкорликда ўтказилаётган форум мавзуси «Савдо ва сармояларнинг янги уфқлари» деб номланади. Форум Марказий Осиё давлатларининг минтақавий ва халқаро савдога нисбатан ўсиб бораётган очиқлигини акс эттиради, деб хабар беради вазирлик.

Форум ҳар йили Марказий Осиёлик бизнес етакчилари, халқаро ташкилотлар вакиллари, машҳур минтақавий ва халқаро сиёсий ҳамда жамоат арбобларини бир жойга жамлайди.

Ташқи савдо вазирлиги ва USAID Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг май ойида Америка Қўшма Штатларига расмий ташрифи чоғида форумни жорий йилда Тошкентда ўтказишга келишиб олган эди.

Сизга мақола ёқдими?

Ca mobile no 0

Фикрлар 0

Captcha