Карвонсарой

АҚШ Тожикистон чегара хавфсизлигини мустаҳкамлаш учун 8 млн. долларлик жиҳозларни тақдим этди

Карвонсарой

ДУШАНБЕ – Тожикистон ва АҚШнинг юқори мартабали расмийлари ўтган ҳафта Душанбе шаҳрида тожик хавфсизлик идораларига умумий қиймати 8 миллион АҚШ долларидан (75,3 миллион сомоний) ошадиган жиҳозларни топширишга бағишланган маросимда иштирок этдилар, дейилади АҚШ элчихонаси баёнотида.

Қўшма Штатлар «қурилиш ускуналари, оғир қурилиш техникаси ва тактик транспорт воситаларини» тақдим этди, деб хабар берди элчихона 5 октябрь куни.

Тақдим этилган жиҳозлар «чегарачилар ва Мудофаа вазирлигига Тожикистоннинг Афғонистон билан чегарадош Хатлон вилоятидаги ноқонуний айланма йўллар учун замонавий тўсиқлар барпо этишга ёрдам беради, тактик машиналар эса ҳудуднинг патрул назоратини кенгайтиради», дейилади баёнотда.

Баёнотга кўра, ўтган 26 йил ичида, Қўшма Штатлар Тожикистонга «1,8 миллиард АҚШ долларига (16,9 миллиард сомоний) тенг ёрдам тақдим этган.»

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500