Ахборот бюллетенимизга обуна бўлинг
Twitter
Facebook
Youtube
Rss
M.logo uz cyrl

2018-10-16

Қирғизистон чегара расмийлари ҳарбий хизматчиларни текширувдан ўтказди

Карвонсарой

БИШКЕК – Қирғизистон Давлат чегара хизмати (ГПС) жорий йилда чегарачилар томонидан содир этилган ноқонуний ҳатти-ҳаракатлар юзасидан ўндан ортиқ текширувлар ўтказди, деб хабар беради Asia-Plus нашри чегара хизмати раҳбари Уларбек Шаршеевга таяниб.

Шаршеевнинг сешанба, 16 октябрь куни журналистларга берган маълумотига кўра, 2018 йилда Давлат чегара хизмати томонидан ҳарбий хизматчиларга нисбатан камида 13 та хизмат текшируви ўтказилган.

Унинг қўшимча қилишича, «чегара посбонларидан 25 нафарига нисбатан интизомий жазо чоралари қўлланилган, 9 нафари эса чегара назорати билан боғлиқ бўлмаган вазифаларга ўтказилган».

Чегарачилардан бир нечтаси Бишкек ва Чуй вилоятидан Сурияга жангарилар юборишга кўмаклашишда айбланган. Айни пайтда улар тергов қилинмоқда, деди Шаршеев.

«Бир нечта ҳарбий хизматчилар – назорат-ўтказиш пункти ва смена бошлиқлари эгаллаб турган лавозимидан озод қилинган. Уч нафар гумондор Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг тергов ҳибсхонасида сақланмоқда», деди у.

Сизга мақола ёқдими?

Ca mobile no 0

Фикрлар 0

Captcha