Карвонсарой

ЕИ кредити Ўзбекистонда сув ва энергия муаммоларини ҳал қилишга ёрдам беради

Карвонсарой

ТОШКЕНТ – Европа инвестиция банки ичимлик суви таъминотини яхшилаш ва саноат соҳасининг энергия самарадорлигини ошириш мақсадида Ўзбекистонга кредит ажратади. Бу ҳақда банкнинг 15 октябрь кунги баёнотида маълум қилинган.

100 миллион евролик (946 млрд. сўм) кредит ичимлик суви ва оқова сув лойиҳаларини молиялашга мўлжалланган бўлиб, Ўзбекистоннинг ташқи сув захираларига боғлиқлигини камайтиришга ёрдам беради. Айни пайтда Ўзбекистонда истеъмол қилинадиган сувнинг 80 фоизи қўшни мамлакатлардан олинади.

Яна бир 100 миллион евролик қарз Ўзбекистон ҳукуматига ўрта ҳамда хусусий сектор корхоналарига энергия самарадорлигини оширишга қаратилган инвестицияларни ўзлаштириш ва бу билан мамлакатдаги энергия истеъмоли даражасини 2030 йилга қадар 50 фоизгача камайтиришни кўзда тутади.

Хабарда айтилишича, ҳар икки лойиҳа Жаҳон банки билан ҳамкорликда ишлаб чиқилмоқда.​

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 1

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500

Ўз тиллари камлик қиляптими? Бу қулликку ахир

Жавоб бериш