Карвонсарой

Тожикистон Ички ишлар вазирлиги собиқ жангариларнинг Сурия ва Ироқдан қайтишига кўмаклашади

Карвонсарой

ДУШАНБЕ – Тожикистон ички ишлар вазирлиги (ИИВ) Сурия ва Ироқдаги собиқ тожик жангариларига уйига қайтишга ёрдам бермоқчи. Бу ҳақда Озод Европа/Озодлик радиосининг тожик хизмати якшанба, 21 октябрь ИИВ нашрига таяниб хабар қилди.

ИИВга қарашли «Қонун ва Жомеа» («Ҳуқуқ ва жамият») нашри ватанини қўмсаган тожикистонлик жангариларни телефон ёки Viber, IMO, Telegram ва WhatsApp каби хабар алмашиш иловалари орқали вазирлик билан боғланишга чақирган.

ИИВга кўра, ушбу мурожаатлар сир сақланади, мурожаат эгаси тергов натижаларидан хабардор этилади.

ИИВга кўра, алдов йўли билан жангарилар сафига қўшилишга мажбурланган тожикистонликларга суд таъқибисиз уйга қайтишга рухсат берилиши уларни худкуш-террорчилар сабаб юзага келган умидсизликдан халос этади.

Вазирлик маълумотларига кўра, ИИВ ўтган ойда тўрт нафар тожикистонлик фуқаронинг уйга қайтишига ёрдам берган.

RFE хабарига кўра, 1100 дан ортиқ тожиклар Сурия ва Ироқдаги «Ислом давлати» (ИД) сафига қўшилган, ўтган йиллар давомида уларнинг камида 300 нафари жангларда ҳалок бўлган.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500