Карвонсарой

Қозоғистон Қирғизистонга бензин экспорт қилади

Карвонсарой

ОСТОНА – Қозоғистон Қирғизистонга бензин етказиб беришни йўлга қўймоқчи. Бу ҳақда Қозоғистон энергетика вазири Канат Бозумбаев сешанба, 23 октябрь куни ўтган ҳукумат мажлисида маълум қилди, деб хабар беради AKIpress.

Ҳозирда Қирғизистон расмийларига барча керакли ҳужжатлар юборилган. Экспорт борасидаги якуний қарор икки-уч ҳафта ичида қабул қилинади, деди у.

«Биз Қирғизистонга тахминан 10 минг тонналик партиялар билан бозор нархида бензин етказиб берамиз», деди вазир.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500