http://central.asia-news.com/uz-Cyrl/articles/cnmi_ca/newsbriefs/2018/10/29/newsbrief-01?language_switcher=true

Қозоғистонда интернет орқали терроризмни ташвиқ қилиш айби билан 10 киши ҳибсга олинган

Карвонсарой

ОЛМАОТА – Қозоғистон Миллий хавфсизлик қўмитаси (КНБ) ўтган ҳафта охирида интернет орқали терроризмни тарғиб қилишда айбланган 10 кишини қўлга олди, дейилади идоранинг 29 октябрь (душанба) кунги баёнотида.

Қўмита ходимлари дам олиш кунлари Олмаота шаҳри ҳамда Оқмола, Олмаота ва Қарағанда вилоятларида тинтув ишларини олиб борган, деб хабар берган КНБ.

Айбланувчилар ижтимоий тармоқлар ва хабар алмашиш иловалари ёрдамида «террорчиликни тарғиб қилиш ва диний нафратни қўзғашга» уринишда гумонланмоқда, дейилади қўмита баёнотида. Сўроқ остидаги чат гуруҳлари ва онлайн ҳамжамиятларга Қозоғистоннинг 15 вилоятидан 180 га яқин фуқаро аъзо бўлган.

КНБ қўлга олинганларнинг террорчиларни молиявий ёки бошқа йўл билан қўллаб-қувватлаган ёки йўқлигини аниқлаш бўйича тергов бошлаган.

Сизга мақола ёқдими?
0
Йўқ
Фикрлар 0
Сиёсат
Captcha