Карвонсарой

Сузиб юрувчи докда юз берган авария натижасида Россиянинг ягона авиаташувчи кемасига шикаст етди

AFP

МОСКВА – Россиянинг ягона авиаташувчи кемаси таъмирлаш ишлари чоғида устига кран ағдарилиб кетиши оқибатида шикастланди. Воқеа сешанба (30 октябрь) куни Россиянинг арктик минтақасидаги Мурманск шаҳри яқинида содир бўлган.

ПД-50 сузиб юривчи докида «Адмирал Кузнецов» билан содир бўлган авария натижасида 4 киши жароҳатланган, 1 киши бедарак йўқолган, деб хабар берди маҳаллий расмийлар ва ОАВ. ПД-50 дунёдаги энг йирик сузувчи доклардан бири ва Россиядаги энг йиригидир.

Маҳаллий ОАВга кўра, кемани ушлаб турган сузувчи док сувга ғарқ бўлган.

«Адмирал Кузнецов» авиаташувчи кемаси 1997 йилдан бери илк марта капитал таъмирланмоқда. Таъмирлаш ишларини 2020 йил охирига қадар якунлаш режалаштирилган бўлиб, ҳарбий кема 2021 йилда Россия ҳарбий денгиз кучлари ихтиёрига қайтиши кўзда тутилган.

1 март куни президент Владимир Путин федерал кенгашга йўллаган мурожаатида Россия «енгилмас» қуролларнинг янги авлодини яратганини айтиб мақтанган, кузатувчи ва таҳлилчилар эса бу даъвони рад этиб, уни тўқима ва сиёсийлаштирилган деб атаган эдилар.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500