http://central.asia-news.com/uz-Cyrl/articles/cnmi_ca/newsbriefs/2018/10/31/newsbrief-02

Қирғизистон ҳуқуқ-тартибот идоралари суриялик террорчиларни молиялаштиришда гумон қилинган шахсни қўлга олди

Карвонсарой

БИШКЕК – Қирғизистон миллий хавфсизлик давлат қўмитаси (ГКНБ) Суриядаги террорчи гуруҳларни пул билан таъминлашда гумон қилинган 28 яшар қирғизистонликни ҳибсга олди, деб хабар беради Озод Европа/Озодлик радиоси.

Гумонланувчи сохта паспортдан фойдаланган ҳолда жангариларга тахминан 100 минг АҚШ доллари (6,9 миллион қирғиз сўми) юборган, деб хабар берди ГКНБ чоршанба (31 октябр) куни.

У терроризмни молиялаштириш, диний адоват қўзғаш ва ҳужжатларни сохталаштиришда айбланиб, 14 октябр куни ҳибсга олинган.

Сизга мақола ёқдими?
0
Йўқ
Фикрлар 0
Сиёсат
Captcha