Карвонсарой

Қозоғистонда Жаҳон банки томонидан амалга оширилаётган ишбилармонлик ислоҳотларининг рейтинги яхшиланмоқда

Карвонсарой

ВАШИНГТОН, КО – Қозоғистон бизнес юритиш қулайлиги бўйича Жаҳон банкининг глобал рейтингида 190 давлат ичида 28-ўринни эгаллади. Бу ҳақда 1 ноябрь, пайшанба куни АКИпресс хабар берди.

Жаҳон Банкининг 31 октябрь (чоршанба) куни чоп этилган «Doing Business 2019» ҳисоботи натижаларига кўра, Қозоғистон бизнесни ислоҳ қилиш бўйича 10 кўрсаткичдан олтитасида юқорилаган ва ўтган йилги 36-поғонадан юқорироққа кўтарилган.

Бу индикаторлар қаторида бизнесни бошлашдаги қулайликлар, қурилиш учун рухсатнома олиш, шартнома бажарилишини таъминлаш, тўловга лаёқатсизликни бартараф этиш, кредит олиш, чегаралараро савдо ва ҳоказолар киради.

Қозоғистон кичик инвесторларни ҳимоя қилиш бўйича биринчи ўринни эгаллаган.

Бу рейтингда Қирғизистон 70, Ўзбекистон 76 ва Тожикистон 126-поғонадан ўрин олди. Янги Зеландия биринчи, Сомалия энг охирги ўринда жойлашди.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 1

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500

Мақола батафсилроқ ёзилганида яхшироқ бўларди

Жавоб бериш