Ахборот бюллетенимизга обуна бўлинг
Twitter
Facebook
Youtube
Rss
M.logo uz cyrl

2018-11-01

Қирғизистон тараққиёт стратегиясини амалга ошириш учун халқаро ёрдамга муҳтож

Карвонсарой

БИШКЕК – 1 ноябрь, пайшанба куни президент Сооронбай Жеенбеков халқаро донорларни Қирғизистоннинг миллий тараққиёт стратегиясини амалга оширишга кўмаклашишга чақирди, деб хабар беради 24.kg нашри.

«Бизга ҳамкорларнинг ёрдами зарур», деди Жеенбеков Бишкекда 50 дан ортиқ халқаро ташкилотлар вакиллари ва дипломатлар иштирокида ўтган учрашувда.

Жеенбековнинг сўзларига кўра, Қирғизистон 1991 йил ўз мустақиллигини эълон қилганидан бери донор ташкилотлардан 401 та лойиҳани амалга ошириш учун 10 миллиард АҚШ доллари (697,1 миллард қирғиз сўми) миқдорида ёрдам олган.

У донорлар билан ҳамкорлик қилиш кенгашини ўз фаолиятини кучайтиришга ва донорлик кўмагини мувофиқлаштириш бўйича алоҳида агентлик ташкил этишга чақирди.

Жеенбеков кейинги йил баҳор ойларида донорлар анжумани учун режаларни эълон қилган.

Ўз ўринда донорлар коррупсияга қарши кураш чоралари кучайтирилиши кераклигини таъкидлаб ўтганлар.

«Маълумки, коррупция тараққиётга тўсқинлик қилади», деди Қирғизистоннинг Европа Иттифоқи делегацияси ҳамкорлик бўлими раҳбари Шарлотта Адриан мажлис давомида.

«Сўнгги тадқиқотларга кўра, коррупцияга қарши курашда муайян ютуқлар кузатилмоқда, аммо бу борада ҳали қийинчиликлар мавжуд», деди у. «Қонун устуворлигини кучайтириш устида ишлаш мақсадга мувофиқ бўлар эди.»

Сизга мақола ёқдими?

Ca mobile no 2

Фикрлар 0

Captcha