Ахборот бюллетенимизга обуна бўлинг
Twitter
Facebook
Youtube
Rss
M.logo uz cyrl

2018-11-02

Атирауда хорижда бепул таълим олиш имкониятларига бағишланган ярмарка бўлиб ўтади

Карвонсарой

АТИРАУ, Қозоғистон – Атирау вилоят ҳокимияти ва Қозоғистон халқаро дастурлар маркази 12-13 ноябр кунлари Атирау шаҳрида халқаро таълим ярмаркасини ўтказади, деб хабар беради Казинформ.

«Икки кун давомида атирауликлар хорижий университетлар вакиллари билан учрашиб, хорижда бепул таълим олиш имкониятлари билан танишиш, шунингдек, мутахассислардан таълимга оид маслаҳатлар олиш имконига эга бўладилар», деди Қозоғистон халқаро дастурлар маркази раҳбари Жанболат Мелдешов.

Тадбирда 40 мамлакатдан 200 га яқин ҳамкор-университетлар вакиллари қатнашиши кутилмоқда. Улар, шунингдек, Остона, Олмаота ва Чимкент шаҳарларида ҳам бўлади.

Атирау вилоятидаги 2 университет ва 15 та коллеж битирувчилари, шунингдек, 5230 нафар абитуриент хорижда бепул таълим олиш имконини берувчи 20 мингга яқин грант учун ариза топширишлари мумкин.

Сизга мақола ёқдими?

Ca mobile no 0

Фикрлар 0

Captcha