Карвонсарой

Қирғизистон жанубида USAID кўмагида сутни қайта ишлаш корхонаси иш бошлади

Карвонсарой

ЎШ, Қирғизистон – Қирғизистон президенти Сооронбай Жеенбеков ва АҚШнинг Қирғизистондаги элчиси Доналд Лу 2 ноябрь (жума) куни сут маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган янги корхонанинг очилишида иштирок этди, дейилади АҚШ элчихонаси баёнотида.

АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) ва «Alaiku Organics» корхонаси замонавий корхонани барпо этиш учун 740 минг АҚШ долларидан (51 миллион қирғиз сўми) ортиқ инвестиция киритган.

Янги корхона жанубий Қирғизистонда сутни қайта ишловчи энг катта корхона бўлади. У ерда халқаро озиқ-овқат хавфсизлиги стандартларига мос равишда кефир, творог, сметана, пишлоқ, сарёғ ва бошқа сут маҳсулотлари ишлаб чиқарилади, дейилади элчихона баёнотида.

Корхона кунига беш тоннагача сут етказиб бериши керак бўлган 1500 та маҳаллий фермерларнинг даромадларини ҳам оширади.

«Alaiku Organics» корхонаси қиш ойлари давомида сут ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш учун техник маслаҳатлар бериш ва юқори сифатли озуқа етказиш орқали фермерларга кўмаклашади», дейилади баёнотда.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500