Ахборот бюллетенимизга обуна бўлинг
Twitter
Facebook
Youtube
Rss
M.logo uz cyrl

2018-11-05

Қирғизистонда янги патрул милиция бўлинмалари тузилади

Карвонсарой

БИШКЕК – Қирғизистондаги сўнгги ислоҳотлар натижасида шаклланган янги милиция бўлинмалари жамоат хавфсизлиги учун масъул бўлади, деб хабар берди 24.kg нашри.

Янги тузилма йўл ҳаракати хавфсизлиги ҳамда патрул ва чегара хизматларининг бирлашуви натижасида юзага келди, деб хабар берди президент Сооронбай Жеенбековнинг матбуот хизмати.

Янги бўлинмалар «нафақат йўллардаги, балки белгиланган жойларда жамоат хавфсизлигини сақлашга масъул бўлади», деб маълум қилди Бишкекда жойлашган сиёсатшунослик ва ҳуқуқшунослик маркази раҳбари Тамерлан Ибраимов 5 ноябрь (душанба) куни Жеенбеков билан бўлиб ўтган учрашувда.

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш ходимлари «доим ўз ҳудудларида патрул назоратини олиб борадилар, жиноятларни аниқлаб, уларни бартараф этадилар», деди Ибраимов.

«Энг муҳими, патрул милицияси фуқароларга ёрдам берувчи ижтимоий хизматга айланмоқда», деди у.

Сизга мақола ёқдими?

Ca mobile no 0

Фикрлар 0

Captcha