Ахборот бюллетенимизга обуна бўлинг
Twitter
Facebook
Youtube
Rss
M.logo uz cyrl

2018-11-05

Қозоғистон Марказий Осиё учун янги алоқа сунъий йўлдошини ҳозирламоқда

Карвонсарой

ОСТОНА – Қозоғистон Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистонга хизмат кўрсатадиган янги коммуникация сунъий йўлдошини тайёрламоқда. Бу ҳақда АКИпресс 5 ноябрь, душанба куни мудофаа ва авиакосмик саноат вазирлигига таянган ҳолда хабар қилди.

Қозоғистон «KazSat-2» сунъий йўлдошини «KazSat-2R» билан алмаштиришни режалаштирмоқда. 2011 йилдан бери орбитада бўлган «KazSat-2» сунъий йўлдошининг фойдаланиш муддати 2023 йилда ўз ниҳоясига етади.

«Янги сунъий йўлдош «Рақамли Қозоғистон» ҳукумат дастуринини амалга ошириш доирасида сунъий йўлдош алоқасининг белгиланган каналларини таъминлайди», деб хабар берди вазирлик.

«Бу кенг полосали интернет, жумладан, мамлакатнинг чекка қишлоқларида, шунингдек, Тожикистон, Ўзбекистон ва Қирғизистондаги якуний фойдаланувчилар (давлат органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари, корпоратив ва хусусий сектор) учун телекоммуникация хизматларини кўрсатишни ўз ичига олади», дейилади хабарда.

Сизга мақола ёқдими?

Ca mobile no 0

Фикрлар 0

Captcha