Карвонсарой

ЕИ ва Қирғизистон кенгайтирилган ҳамкорлик битимини имзоламоқчи

Карвонсарой

БИШКЕК – Европа Иттифоқи ва Қирғизистон кенгайтирилган ҳамкорлик битимини имзолашни режалаштирмоқда. Бу ЕИнинг Марказий Осиёдаги иккинчи шундай келишуви бўлади, деб хабар берди 24.kg нашри.

Янги келишув энергетика, транспорт, коммуникациялар, мобил алоқа технологиялари ва инновациялари соҳасидаги ҳамкорликни кўзда тутади. Бу ҳақда 6 ноябрь, сешанба куни Европа Иттифоқининг Қирғизистондаги ваколатхонаси воизи Реймондс Вингрис маълум қилди.

Битим доирасида Европа Иттифоқи Қирғизистондаги ислоҳотларни қўллаб-қувватлашни ва инсон ҳуқуқлари ҳимоясини давом эттиради.

«2017 йилда биз Қирғизистон билан Бишкекда ва Брюсселда музокаралар олиб бордик. Натижалар анча муваффақиятли бўлди», деди у. «Умид қиламизки, келгуси йили битимнинг дастлабки нусхасини тақдим этишимиз мумкин бўлади. Унинг кучга кириши учун вақт талаб этилади.»

Европа Иттифоқи бундай шартномани Қозоғистон билан имзолаб бўлган. Вингриснинг сўзларига кўра, айни пайтда бу борада Ўзбекистон билан ҳам музокаралар олиб борилмоқда.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500