Карвонсарой

Душанбедаги АҚШ элчихонаси Халқаро таълим ҳафтаси ярмаркасини ўтказади

Карвонсарой

ДУШАНБЕ – 12 ноябрь куни Тожикистондаги АҚШ элчихонаси Тожикистон давлат савдо университетида Халқаро таълим ҳафтасига бағишлаб таълим ярмаркасини ўтказади, дейилади элчихонанинг 7 ноябрь (чоршанба) кунги баёнотида.

Халқаро таълим ҳафталиги 12-16 ноябр кунлари бутун дунё бўйлаб халқаро таълим ва таълим алмашинуви соҳаларидаги афзалликларига эътибор қаратиш мақсадида ўтказилади.

Душанбеда бўлиб ўтадиган тадбирда турли таълим муассасалари, жумладан, Америка кенгаши, EducationUSA ва American Spaces ташкилотлари ўз дастурларини тақдим этадилар ва иштирокчиларнинг саволларига жавоб берадилар.

Бундай дастурлар «давлатлар орасида ўзаро тушуниш ва ҳурматни мустаҳкамлашда муҳим аҳамиятга эга», дейилади баёнотда.

«АҚШ давлат департаменти ва АҚШ таълим департаментининг ҳамкорликдаги мазкур ташаббуси америкаликларни глобал муҳитга тайёрлаш билан бир қаторда, бутун дунёдан бўлажак етакчиларни таълим олиш ва тажриба алмашинувига жалб қилиш саъй-ҳаракатларининг бир қисмидир», дейилади элчихона хабарида.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500