Ахборот бюллетенимизга обуна бўлинг
Twitter
Facebook
Youtube
Rss
M.logo uz cyrl

2018-11-08

Тожикистон қамоқхонасидаги исён натижасида 20 киши ҳаётдан кўз юмди

Карвонсарой

ХЎЖАНД, Тожикистон – Хўжанддаги қатъий тартибдаги қамоқхонада содир бўлган тўқнашувлар натижасида 20 га яқин маҳбус ва икки нафар назоратчи ҳалок бўлган, деб хабар берди пайшанба (8 ноябрь) куни AFP иккита хавфсизлик соҳасидаги манбага таяниб.

Тожикистоннинг энг йирик иккинчи шаҳридаги қамоқхонада экстремизм ва одам ўлдириш каби оғир жиноятларни содир этганлар сақланади.

Манбаларнинг бирининг айтишича, тўқнашувларда «20 га яқин маҳбус» ва икки нафар соқчи ҳалок бўлган. Иккинчи манба бу маълумотни тасдиқлаган ҳамда яна 6 нозир жароҳат олганини қўшимча қилган.

Тожикистон ҳукумати қамоқхонада бўлиб ўтган тўқнашувлар ва ҳалок бўлганлар сонини тасдиқлаганича йўқ.

«Ўнлаб маҳбуслар ўртасида бўлиб ўтган тўқнашув чоршанбадан (7 ноябрь) пайшанбага ўтар кечаси рўй берган», деб хабар берди хавфсизлик соҳасидаги манбалардан бири AFPга. Манба ўз исмини ошкор қилмасликни сўраган.

Бошқа манба хабарига кўра, маҳбуслар муассаса устахонасидан «ўткир тиғли буюмларни» олиб қўйганларидан сўнг исён бошланган.

Душанбедан 300 километр шимолда жойлашган Хўжанд қамоқхонасида аввал ҳам маҳбусларнинг қочиши билан боғлиқ ҳолатлар кузатилган.

2016 йилда 3 маҳбуснинг қамоқдан қочишга уриниши чоғида бир нафар соқчи ва яна бир маҳбус ҳалок бўлган эди.

Ўшанда Ички ишлар вазирлиги маҳбуслар «Ислом давлати» (ИД) сафига қўшилишни режалаштирганини маълум қилганди.

Сизга мақола ёқдими?

Ca mobile no 1

Фикрлар 0

Captcha