Карвонсарой

Ҳукумат манбалари: Тожикистон қамоқхонасидаги исён натижасида 50 киши ҳалок бўлган

Карвонсарой

ДУШАНБЕ – Хўжанддаги қатъий тартибли қамоқхонада 7 ноябрь куни кечқурун юз берган исён натижасида камида 50 нафар маҳбус ҳалок бўлган, деб хабар берди Озод Европа/Озодлик (RFE/RL) радиоси сешанба (13 ноябрь) куни.

Асосан террорчилик ва экстремизмга оид жиноятларда айбланганлар сақланадиган қатъий тартибдаги қамоқхонада ўтган ҳафта содир этилган исён учун масъулиятни «Ислом давлати» (ИД) ўз зиммасига олди. Жиноятчиларнинг аксарияти ИД, Ҳизбут-Таҳрир ва бошқа шу каби Тожикистонда тақиқланган гуруҳлар билан алоқадор бўлган.

Душанба (12 ноябрь) куни давлат идораларидан биридаги аноним манба RFE/RL радиоси мухбирига исёнда ҳалок бўлган 50 та маҳбус рўйхатини кўрсатган. Рўйхатдагилар сони аввал эълон қилинган хабардаги 24 кишидан (улардан иккиси қамоқхона нозири бўлган) деярли икки баробар кўп.

Ҳукуматга алоқадор манбалар исённи эсктремизм ва терроризмда айбланган «Ислом давлати» (ИД) тарафдорлари содир этганини айтганлар.

Тожикистон ҳукумати ҳодиса юзасидан ҳеч қандай расмий баёнот бермаган. Хўжанддаги маҳаллий расмийлар исён юз берганини тасдиқлаган, аммо тафсилотларни очиқламаган.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500