Карвонсарой

Тожикистонда USAID кўмагида агробизнес соҳасидаги янги лойиҳа амалга оширилади

Карвонсарой

ХАТЛОН, Тожикистон – АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) 14 ноябрь куни Тожикистонда қишлоқ хўжалигини ривожлантиришга қаратилган янги беш йиллик лойиҳани амалга оширишга киришди, деб хабар берди Душанбедаги АҚШ элчихонаси.

«Агробизнес соҳасидаги рақобатбардош фаолият» лойиҳасининг Бохтар шаҳрида ўтган расмий очилишида Хатлон вилояти ҳокимлиги ва хусусий секторнинг 170 дан ортиқ вакиллари, жумладан, маҳаллий тадбиркорлар ва савдогарлар иштирок этдилар.

USAID томонидан молиялаштирилаётган мазкур лойиҳа Тожикистон фермерлари ва ишлаб чиқарувчиларининг бизнес фаолиятини янги босқичга олиб чиқишга кўмаклашади.

Лойиҳа «Тожикистоннинг қишлоқ хўжалик сектори, хусусан, сутчилик ва боғдорчилик соҳасидаги рақобатбардошлигини ошириш, иқтисодий ўсишни рағбатлантириш, бандликни ошириш ва фермерларнинг турмуш шароитларини яхшилашга қаратилган», дейилади элчихона хабарида.

Лойиҳа Хатлон вилоятининг 12 туманида амалга оширилиши кўзда тутилмоқда.

USAID маҳаллий бизнес ҳамкорларига «мукаммалроқ технологиялар, бошқарув усуллари ва бозор муносабатлари» орқали самарадорликни оширишга ёрдам беради ва мамлакат агробизнес соҳасининг ички ва халқаро бозорлардаги рақобатбардошлигини оширади.

Янги лойиҳа АҚШнинг қашшоқликка қарши кураш бўйича «Feed the Future» халқаро ташаббуси асосида ишлаб чиқилган.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500