Ахборот бюллетенимизга обуна бўлинг
Twitter
Facebook
Youtube
Rss
M.logo uz cyrl

2018-11-14

Назарбоев Остона халқаро биржасидаги савдоларни бошлаб берди

Карвонсарой

ОСТОНА – Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев чоршанба, 14 ноябрь куни Остона халқаро биржасидаги савдоларни очиб берар экан, давлатнинг иқтисодиётга аралашувини камайтиришга чақирди, деб хабар беради Казинформ.

Ҳукумат «иқтисодиётнинг 15 фоиздан ортиғини» бошқармаслиги керак, деди Назарбоев Остона халқаро молия маркази биржасининг очилиш маросимида.

Қозоғистонда кенг кўламли хусусийлаштириш жараёнининг иккинчи босқичи бошланди, деди Назарбоев Остона халқаро биржасининг хорижий сармояни жалб этишдаги ўрнини таъкидлар экан.

«Жаҳон уран бозорининг 20 фоизи мамлакатимиз ҳиссасига тўғри келади ... ва талаб фақат ортиб боради», деди у.

«Келажакда биз «Казахтелеком», «Эйр Астана», «КазМунайГаз» ва бошқа шу каби миллий компаниялар активларини сотувга қўйиш ниятидамиз», деди Назарбоев.

Сизга мақола ёқдими?

Ca mobile no 0

Фикрлар 0

Captcha