Карвонсарой

Тожикистонда ЕИ кўмагида оилавий зўравонлик қурбонларига ёрдам бўйича ишонч телефони ишга тушди

Карвонсарой

ДУШАНБЕ – Тожикистонда Европа Иттифоқи томонидан молиялаштирилаётган лойиҳа доирасида оилавий зўравонлик қурбонларига ёрдам бериш маркази ва ишонч телефони ишга туширилди. Бу ҳақда Тожикистондаги Европа Иттифоқи делегациясининг пайшанба, 15 ноябрь кунги баёнотида маълум қилинган.

2017 йил май ойида бошланган лойиҳа Тожикистонда гендер зўравонлигига барҳам бериш ҳамда инсон ҳуқуқлари ва гендер тенглигини мустаҳкамлашга қаратилган.

Тожикистоннинг аёллар ва оила масалалари бўйича қўмитаси ҳузуридаги Гендер масалалари бўйича ресурс маркази зўравонликка учраган шахсларга бепул ҳуқуқий ёрдам ва психологик кўмак бериш билан шуғулланади.

Оилавий зўравонликдан азият чеккан фуқаролар маслаҳат учун 1313 телефон рақамига мурожаат қилишлари мумкин. Бу рақам Тожикистондаги барча уяли алоқа операторлари абонентлари учун бепул.

Ишонч телефонига мурожаат қилганлар «ҳуқуқий ва гендер масалалари бўйича мутахассис, оиладаги зўравонликка барҳам бериш ва гендер тенглиги бўйича психолог ёки вазиятга қараб, адвокат билан гаплашиши мумкин», дейилади хабарда.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500