Карвонсарой

Тожик ва ўзбек парламентарийлари Душанбеда ўзаро ҳамкорликни муҳокама қилдилар

Карвонсарой

ДУШАНБЕ – Тожикистон ва Ўзбекистон парламентларининг етакчи аъзолари 20 ноябрь куни Душанбе шаҳрида икки мамлакат ўртасида парламентлараро ҳамкорликни муҳокама қилдилар, деб хабар беради Asia-Plus.

Ўзбекистон парламентининг қонунчилик палатаси спикери Нуриддинжон Исмоилов ва бошқа депутатлар душанба, 19 ноябрь куни икки кунлик расмий ташриф билан Душанбега келганлар. Бу Ўзбекистон парламенти делегациясининг Тожикистонга илк ташрифи бўлди.

Тожикистонлик депутат Муҳаммадато Султоновга кўра, Исмоилов ва унинг тожикистонлик ҳамкасби Шукуржон Зуҳуров парламентарийлар ўртасидаги яқин муносабатлар икки мамлакатнинг ўзаро иқтисодий, гуманитар ва маданий ҳамкорлигини мустаҳкамлашига умид билдирган.

Ўтган йили Душанбе ва Тошкент умумий қиймати 730 миллион долларлик 180 дан зиёд битим ва шартномаларни имзолади, деб қайд этган Зуҳуров.

Ўзбекистон делегацияси Тожикистон президенти Имомали Раҳмон қабулида ҳам бўлади ва Нурек гидроэлектростанцияси, «TALCO» кабель заводи, Тожикистон миллий кутубхонаси ва Душанбе шаҳридаги «Кўҳи Наврўз» давлат мажмуасига ташриф буюради.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500