Карвонсарой

ЕИ ва Қирғизистон кенгайтирилган ҳамкорлик келишуви бўйича музокараларни давом эттирмоқда

Карвонсарой

БИШКЕК – EИ ва Қирғизистон кенгайтирилган ҳамкорлик битими бўйича музокараларни деярли якунлади, деб хабар беради 24.kg нашри.

Европа ташқи фаолият хизматининг Марказий Осиё бўлими раҳбари Борис Ярошевичнинг сешанба, 20 ноябрь куни маълум қилишича, ҳозирда битимнинг сиёсат ва савдога оид бандларини муҳокама қилиш қолган.

Ярошевич музокараларнинг 2019 йил бошига қадар якунланишига умид билдирди.

«Умид қиламанки, биз Қирғизистон билан музокараларни якунлаймиз ва 2019 йилнинг ёз-куз ойларига қадар келишувни тасдиқлаймиз», деди у.

Бу орада Қирғизистон ташқи ишлар вазири Чингиз Айдарбеков ва бошқа Марказий Осиё давлатлари ташқи ишлар вазирлари чоршанба, 21 ноябрь куни Брюсселда ЕИнинг бош дипломати Федерика Могерини билан учрашиши кутилмоқда, деб маълум қилди Ярошевич журналистларга.

Учрашув чоғида вазирлар ва ЕИ расмийлари минтақадаги вазиятни муҳокама қиладилар ҳамда атроф-муҳит ва хавфсизликка оид муаммолар юзасидан фикр алмашадилар, деди у.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500