Карвонсарой

USAID ва Қирғизистон таълим вазирлиги ўқувчилар саводхонлигини баҳолаш натижаларини эълон қилади

Карвонсарой

БИШКЕК – АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) ҳамда Қирғизистон таълим ва фан вазирлиги сешанба, 20 ноябрь куни Бишкекда қирғизистонлик ўқувчиларнинг саводхонлик кўрсаткичини баҳолаш натижаларини эълон қилади. Бу ҳақда Бишкекдаги АҚШ элчихонаси хабар берди.

Қирғизистондаги қирғиз ва рус тилларида таълим берувчи 289 та мактабнинг 5 мингдан зиёд бошланғич синф ўқувчилари ўқиш кўникмаларини баҳолаш дастурида иштирок этганлар. Тадбир USAID ташаббуси остидаги «Мутолаа вақти» дастури доирасида ўтказилган.

Баҳолаш мактаб болаларининг саводхонлик даражасини аниқлашга қаратилган. Натижалар тадқиқотчиларга «уйда сўзлашиладиган тил, ижтимоий-иқтисодий ҳолат ва ўқиш кўникмалари каби муҳим омиллар ўқувчининг китоб ўқишига қандай таъсир қилишини» аниқлашга ёрдам беради, дейилади хабарда.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500