Ахборот бюллетенимизга обуна бўлинг
Twitter
Facebook
Youtube
Rss
M.logo uz cyrl

2018-11-26

Қозоқ ва ўзбек парламентарийлари ҳамкорлик меморандумини имзоладилар

Карвонсарой

ОСТОНА – Ўзбекистон парламентининг қуйи палатаси спикери Нуриддинжон Исмоилов ва унинг қозоғистонлик ҳамкасби Нурлан Нигматуллин душанба (26 ноябрь) куни ҳамкорлик меморандумини имзоладилар, деб хабар берди Казинформ.

Ҳужжат Исмоиловнинг Ўзбекистон парламенти қонун чиқарувчи палатаси спикери сифатида Қозоғистонга амалга оширган илк ташрифи доирасида имзоланди.

Меморандумга мувофиқ, томонлар парламентлараро ҳамкорликни ривожлантириш ҳамда икки мамлакат ўртасида имзоланган келишувларни ратификация қилиш ва кучга киритишни тезлаштиришга келишиб олдилар.

«Нурсултон Назарбоев (Қозоғистон президенти) ва Шавкат Мирзиёевнинг (Ўзбекистон президенти) дўстлик ва ўзаро тушунишга асосланган самарали қўшма саъй-ҳаракатлари туфайли Қозоғистон ва Ўзбекистон барча соҳаларда ишончли сиёсий мулоқотни йўлга қўйди», деди Нигматуллин.

Сизга мақола ёқдими?

Ca mobile no 0

Фикрлар 0

Captcha