Ахборот бюллетенимизга обуна бўлинг
Twitter
Facebook
Youtube
Rss
M.logo uz cyrl

2018-11-26

Хитойдаги қирғизистонлик мигрантлар ҳибсдаги қариндошларини озод этишда Жеенбековдан ёрдам сўрамоқда

Карвонсарой

БИШКЕК – Хитойдаги «қайта тарбиялаш» лагерларида камида 50 минг нафар этник қирғизлар сақланмоқда. Бу ҳақда Шинжон (Хитой) вилоятидаги этник қирғиз мигрантлари гуруҳининг душанба (26 ноябрь) куни Қирғизистон президенти Сооронбай Жеенбековга йўллаган очиқ мактубида маълум қилинган, деб хабар беради Озод Европа/Озодлик (RFE/RL) радиоси.

Шинжонда асосан, Хитой-Қирғизистон чегараси яқинидаги Қизилсув қирғиз автоном префектурасида 200 мингга яқин этник қирғизлар истиқомат қилади.

Ўз мактубида улар Жеенбековдан айрим ҳолларда 2 йилдан ортиқ ташқи дунё билан алоқасиз ҳолда сақланаётган қариндошларини озод этишга ёрдам беришини сўраганлар.

БМТнинг август ойида ўтказган текширувлари натижасида бир миллионга яқин шинжонлик мусулмонлар «экстремизмга қарши кураш марказларида» сақланаётгани, миллионлаб бошқа одамлар қайта тарбиялаш масканларига мажбуран жойлаштирилгани маълум бўлган.

Хитой ҳукумати ушбу масканлар тарбияланувчиларининг тутқунликда сақланишини инкор этиб келади.

Сизга мақола ёқдими?

Ca mobile no 0

Фикрлар 0

Captcha