Ахборот бюллетенимизга обуна бўлинг
Twitter
Facebook
Youtube
Rss
M.logo uz cyrl

2018-11-28

АҚШда турли компанияларни миллионлаб долларга чув туширган рус ва қозоқ хакерлари қўлга олинди

Карвонсарой ва AFP

ВАШИНГТОН, КО – АҚШда мураккаб сохта реклама схемаларини йўлга қўйиб, турли компаниялардан миллионлаб доллар ўмарган саккиз киши, жумладан, олти Россия ва икки Қозоғистон фуқароси суд қилинмоқда.

27 ноябрь, сешанба куни Нью-Йоркдаги федерал суд томонидан эълон қилинган 13 бандлик айблов хулосасида Россия фуқаролари – Александр Жуков, Борис Тимохин, Михаил Андреев (бир вақтнинг ўзида Украина фуқароси), Денис Авдеев, Дмитрий Новиков, Александр Исаев ҳамда қозоғистонлик Сергей Овсянников ва Евгений Тимченколарнинг номлари тилга олинган.

Улар фирибгарлик, компьютер тизимларини бузиб кириш, шахсий маълумотларни ўғирлаш ва пул ювишда айбланганлар.

Tengrinews нашри хабарига кўра, айни пайтда Қозоғистон ташқи ишлар вазирлиги Овсянников ва Тимченконинг Қозоғистон фуқаролигига мансублигини текширмоқда.

АҚШ прокурорларига кўра, «Methbot» деб номланган тизимларнинг бири 2014 йилда ишга туширилган бўлиб, интернет-фирибгарлар АҚШнинг бир нечта шаҳарларидаги тижорий маълумотлар марказларида жойлашган 1900 дан ортиқ серверларни ижарага олишган. Улар серверлар ёрдамида ўзлари яратган сохта веб-сайтларда одамлар тарафидан реклама эълонларининг кўрилишини симуляция қилганлар.

Прокурорларнинг сўзларига кўра, фирибгарлар ботнет асосидаги реклама тармоғи ёрдамида реклама эълонларини кўришлар сонини сохталаштириб, турли компаниялардан 7 миллиондан ортиқ пул ундирганлар, аслида эса рекламалар реал интернет фойдаланувчилари томонидан кўрилмаган.

Айбланувчилардан икки нафари 2015 йилда рақамли реклама учун мўлжалланган бошқа бир фирибгарлик тизимини ҳам ишга туширган. Суд ҳужжатларига кўра, улар эълонларнинг кўрилганини сохталаштириш учун зарарли дастурлар ўрнатилган 1,7 миллионта компьютердан иборат тармоқдан фойдаланганлар. Шу тариқа интернет фойдаланувчилари кўрмаган эълонлар компанияларга 29 миллион доллар зарар келтирган.

«Таъкидланишича, бу шахслар рақамли рекламага асосланган мураккаб фирибгарлик тармоғини яратганар. Улар виждонан ишлаган компанияларни адаштириш ва алдаш орқали уларнинг миллионлаб пулларини ўмаришни мақсад қилганлар», деди Федерал қидирув маҳкамаси (FBI) раҳбарининг ёрдамчиси Уильям Суини.

«Бундай ҳолатлар компаниялар ва мижозларнинг тизимга бўлган ишончига путур етказади».

Сизга мақола ёқдими?

Ca mobile no 2

Фикрлар 0

Captcha