ОСТОНА – Қозоғистонда аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлашни кучайтириш дастури доирасида энг кам ойлик миқдорини ошириш режалаштирилмоқда, деб хабар берди Казинформ 29 ноябрь, пайшанба куни.
«2019 йил 1 январдан бошлаб кам ҳақ тўланадиган ишчилар, жумладан, давлат хизматчиларининг иш ҳақи 1,5 бараварга ошади», деди президент Нурсултон Назарбоев Меҳнат ва ижтимоий ҳимоя вазирлигининг фаолиятига бағишланган мажлис чоғида.
«Бу, шунингдек, маъмурий, кўмак ва техник хизмат ходимларига ҳам тааллуқли бўлади. Иқтисодиётнинг барча соҳаларидаги 1,3 миллион нафар кам ҳақ тўланадиган ёлланма ишчиларнинг ойлик маошлари ўртача 30 фоизга ошади», деди Назарбоев.
Президент Назарбоев пенсия тўловлари, меҳнатга лаёқатсизлик ва боқувчисини йўқотганлик учун нафақаларни ошириш зарурлигини таъкидлади.
Қозоғистон бу йил ижтимоий ёрдам учун 2,6 триллион тенге (7 миллиард доллар) ажратди, бу ўтган йилга нисбатан 21,3 фоизга кўп, деди Назарбоев.
Унинг сўзларига кўра, жорий йилнинг дастлабки 10 ойи мобайнида ҳукумат томонидан 103 минг оилага ёки 534 минг кишига ёрдам кўрсатилган.
Ўзбекистонда ҳам шундай бўлганида эди. Машина олиш учун 10 йил емай ичмай яшаш керак. Қозоғистонда 1 йилда олса бўлади. Эҳ қачон машина олади ўзбеклар ўзига беклар. Шунда бир жумла эсимга тушади «ўзингни газинг бўлиб таппи ёққан ўзбегим». Шу мисрага жавобан ўзингда машина заводинг бўлиб пиёда юрган Ўзбегим.
Жавоб беришФикрлар 3
Нархларни ушлаб туришса маъқул, акс ҳолда бундан нима фойда?
Жавоб беришРоссияда шу ҳам йўқ
Жавоб беришФикрлар 3