Ахборот бюллетенимизга обуна бўлинг
Twitter
Facebook
Youtube
Rss
M.logo uz cyrl

2018-11-29

ЕИнинг Марказий Осиёдаги вакили Бишкекда Қирғизистон расмийлари билан учрашади

Карвонсарой

БИШКЕК – Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича махсус вакили Петер Буриан Қирғизистон расмийлари билан музокара ўтказиш мақсадида Бишкекка ташриф буюрди, деб хабар беради Озодлик радиоси.

Буриан ЕИ ва Қирғизистон ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтириш масаласини муҳокама қилиши кутилмоқда. Бу ҳақда Бишкекдаги ЕИ идораси пайшанба, 29 ноябрь куни хабар берди.

У Қирғизистон парламенти спикери Дастанбек Жумабеков, Бош вазир Муҳаммедкали Абилгазиев ва ташқи ишлар вазири Чингиз Айдарбеков билан учрашади.

Буриан, шунингдек, бир қатор жамоатчилик вакиллари ва хорижий дипломатлар билан ҳам учрашиши кутилмоқда.

Сизга мақола ёқдими?

Ca mobile no 0

Фикрлар 0

Captcha