Карвонсарой

АҚШ элчихонаси Тожикистонга 500 минг долларлик чегара постини топширди

Карвонсарой

ДУШАНБЕ – 30 ноябрь, жума куни АҚШ элчихонасининг ишончли вакили Кевин Коверт ва Тожикистон чегара қўшинлари қўмондони, генерал-полковник Ражабали Раҳмонали Хатлон вилоятидаги Уштурмулло чегара постини очиб бердилар, дейилади элчихона хабарида.

Янги пост тожик-афғон чегарасида жойлашган бўлиб, БМТнинг наркотиклар ва жиноятчиликка қарши кураш бошқармаси билан имзоланган келишув асосида бунёд этилган. Қиймати 500 минг АҚШ долларига (4,7 млн. сомоний) тенг ушбу лойиҳани АҚШ давлат департаменти молиялаштирган.

Баёнотга кўра, обект «казармалар, зобитлар хоналари, қозонхона, қудуқ ва сув сақлаш резервуарини ўз ичига олади. Унда 35 чегарачи ва 3 нафар зобит жойлашади.

Иншоот «фойдаланиш учун шай», деб хабар қилди элчихона. У АҚШнинг Жанубий Осиёдаги стратегиясида Тожикистонни муҳим ҳамкор деб атаган.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500