Ахборот бюллетенимизга обуна бўлинг
Twitter
Facebook
Youtube
Rss
M.logo uz cyrl

2018-12-03

Россиядаги қирғизистонлик мигрантлар қийин аҳволда қолган 40 нафар ҳамюртига ёрдам бермоқда

Карвонсарой

МОСКВА – Россиядаги қирғиз диаспораси вакиллари иш берувчи томонидан алданиб, қийин аҳволда қолган 40 нафар мигрантга ёрдам қўлини чўздилар, деб хабар берди 24.kg нашри душанба, 3 декабр куни.

Мигрантлар (улар орасида аёллар ҳам бор) Москвадан 300 км узоқликда кўчада пулсиз қолиб кетганлар. Бу ҳақда улар Facebook ижтимоий тармоғига жойлаган видео-мурожаатлари орқали маълум қилганлар.

«Биз Россияга қурилишда ишлагани келган келдик», дейди мигрантлардан бири видеода. «Бизни Россияга юборган компания бизни алдади, қирқ нафар қирғиз 20 даража совуқда қолиб кетдик.»

Қирғизистоннинг Москвадаги элчихонаси маълумотларига кўра, қирғиз диспораси аъзолари мигрантларни меҳмонхонага олиб келганлар.

«Россия миграция хизмати ва элчихона вакиллари куни кеча улар билан учрашганлар. Биз бу масалани ҳал қиламиз», деб айтган элчихона.

Сизга мақола ёқдими?

Ca mobile no 1

Фикрлар 0

Captcha