Карвонсарой

Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги товар айланмаси 50 фоизга ошди

Карвонсарой

БИШКЕК – Қирғизистон ва Ўзбекистон ўртасидаги савдо айланмаси жорий йилнинг 10 ойи давомида 50 фоизга ошиб, 325 миллион АҚШ долларига етди, деб хабар берди 24.kg сешанба (4 декабр) куни Қирғизистон иқтисодиёт вазирлигига асосланиб. Бунда хизматлар ҳажми инобатга олмаган.

Мазкур маълумотлар Қирғизистон иқтисодиёт вазири Олег Панкратов раҳбарлигидаги делегациянинг Тошкентда Ўзбекистон расмийлари билан учрашувидан сўнг эълон қилинди.

Томонлар савдо ҳажми ва иқтисодий алоқаларни кенгайтириш ҳамда ўзаро эҳтиёж бўлган товарлар экспортини ошириш масалаларини муҳокама қилдилар.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500