Ахборот бюллетенимизга обуна бўлинг
Twitter
Facebook
Youtube
Rss
M.logo uz cyrl

2018-12-05

Покистон CASA-1000 линияси орқали Тожикистонга электр энергияси экспорт қилмоқчи

Карвонсарой

ИСЛОМОБОД – Покистон қишки мавсумда CASA-1000 ҳудудий электр узатиш линияси орқали Тожикистонга электр энергияси экспорт қилишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Покистоннинг The News нашри чоршанба, 5 декабрь куни мамлакат расмийларидан бирига таяниб хабар қилди.

Гидроэнергетикага қарам бўлган Тожикистон дарёлар музлайдиган қиш мавсумида электр энергияси танқислигидан азият чекиб келади.

CASA-1000 номи билан машҳур бўлган Марказий Осиё Жанубий Осиё электр узатиш ва савдо лойиҳаси 2016 йил май ойидан амалга оширила бошланган. У Қирғизистон ва Тожикистонда ёз ойларида ишлаб чиқариладиган эҳтиёждан ортиқ электр энергиясини Афғонистон ва Покистонга узатишни кўзда тутади.

CASA-1000 лойиҳаси 2020 йилда тугалланиши кутилмоқда.

Лойиҳа тўлиқ ишга туширилгач, Покистон май ойидан сентябрга қадар Тожикистондан 1000 мВт электроэнергия импорт қилишни режалаштирмоқда.

Исломобод расмийлари икки мамлакат ўртасида қишки мавсумда Тожикистонга 1000 мВт электр энергияси етказиб беришга оид келишувни жорий қилмоқчи. Бу ҳақда The News нашрига Покистонннинг энергетика тизимидаги мулозимларидан бири маълум қилган.

Покистон 30 минг мВт электр энергияси ишлаб чиқариш қувватига эга, унинг қишки мавсум учун эҳтиёжи эса кўпи билан 11-13 минг мВтни ташкил қилади. Шу тариқа ортиқча энергия Тожикистонга экспорт қилиниши мумкин, деди амалдор.

CASA-1000 линиясининг максимал ўтказувчанлик қуввати 1000 мВтга тенг бўлиши кутилмоқда.

Сизга мақола ёқдими?

Ca mobile no 0

Фикрлар 0

Captcha