Ахборот бюллетенимизга обуна бўлинг
Twitter
Facebook
Youtube
Rss
M.logo uz cyrl

2018-12-05

Қозоғистондаги киберхавфсизлик академияси янги авлод мутахассисларини тайёрлайди

Карвонсарой

ОСТОНА – Қозоғистон ҳукумати киберхавфсизлик бўйича мутахассисларни тайёрловчи янги академияни ташкил этишни режалаштирмоқда.

Мудофаа ва аерокосмик саноат вазири ўринбосари Тимур Шаймергенов чоршанба, 5-декабр куни парламентдаги чиқиши чоғида «Киберқалқон» концепцияси доирасида тузиладиган академия борасидаги режаларни ошкор қилди.

«Айни вақтда биз киберхавфсизлик академиясини тузиш бўйича ташкилий-ҳуқуқий масалаларни ўрганмоқдамиз», деди Шаймергенов. У академия фаолиятига кучли компаниялар жалб қилинишини айтган.

Академия жорий йил бошида қозоқ ҳукумати ва «Транстелеком» компанияси томонидан стратегик объектлар киберхавфсизлигини таъминлаш мақсадида ташкил этилган Киберхавфсизлик бўйича миллий марказ ҳузурида фаолият олиб боради.

Сизга мақола ёқдими?

Ca mobile no 0

Фикрлар 0

Captcha