Карвонсарой

Қирғизистон божхонасининг қидирувдаги раҳбари Озарбайжонда ҳибсга олинди

Карвонсарой

БАКУ, Озарбайжон – Озарбайжон ҳуқуқ-тартибот органлари чоршанба, 5 декабр куни қирғиз расмийларининг сўрови билан Қирғизистон божхона хизматининг собиқ раҳбарини қўлга олдилар, деб хабар беради Озод Европа/Озодлик радиоси (RFE/RL).

Адамкул Юнусов Баку аэропортида ҳибсга олинди, деб хабар берди Қирғизистон молиявий полицияси вакили Анастасия Пискур РИА «Новости» ахборот агентлигига.

У Қирғизистон ҳуқуқ-тартибот идоралари вакиллари Юнусовни олиб келиш учун Озарбайжонга йўл олганини айтган.

2013-2016 йиллар давомида Қирғизистон давлат божхона хизмати раҳбари бўлган Юнусов хизмат ваколатларини суиистеъмол қилишда айбланиб қидирувга берилган эди. Молиявий полиция маълумотларига кўра, унинг эҳтимолий жиноий хатти-ҳаракатлари натижасида давлат бюджетига етказилган зиён 166 миллион қирғиз сўмини (2,1 млн. АҚШ доллари) ташкил этган.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500