Карвонсарой

Қозоқ компанияси Миллий гвардия учун дронлар ишлаб чиқаради

Карвонсарой

ОСТОНА – «Қазақстан Ғариш Сапари» (КГС) компанияси мамлакат Миллий гвардияси учун ўзиучар қурилмалар ишлаб чиқишни режалаштирмоқда, деб хабар берди Казинформ пайшанба (6 декабр) куни. КГС космик ускуналар ишлаб чиқарувчи қозоқ компанияси ҳисобланади.

Бу ҳақда Миллий гвардия қўмондони, генерал-лейтенант Руслан Жаскиликовнинг КГС компанияси делегацияси билан учрашувида маълум қилинган. Делегацияга компаниянинг космик тизимлар ва технологиялар бўйича вице-президенти, авиация генерал-майори Айдин Айимбетов раҳбарлик қилди.

Учрашув давомида томонлар ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтиришга оид меморандумни имзоладилар.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500