Карвонсарой

ЕИ Қирғизистондаги таълим соҳаси учун 9 млн. евро ажратди

Карвонсарой

БИШКЕК – Европа Иттифоқи (ЕИ) Қирғизистон молия вазирлигига мамлакат таълим соҳаси учун 9,3 млн. евро маблағ ажратди. Бу ҳақда 24.kg нашри пайшанба (6 декабр) куни вазирлик матбуот хизматига таяниб хабар берди.

Вазирлик маълумотларига кўра, бу жами 30 млн. евролик (2,3 млрд. қирғиз сўми) ёрдамнинг сўнгги қисмидир. Дастур 2020 йилгача Қирғизистоннинг таълимни ривожлантириш стратегиясини ва 2016-2017 йиллар учун ҳаракатлар режасини амалга оширишга қаратилган.

10 млн. евро (795 млн. сўм) ҳажмидаги аввалги икки транш 2016-2017 йилларда олинган эди.

Дастурдан кўзланган мақсад – умумий ва профессионал таълимни ислоҳ қилишга кўмаклашиш, уларнинг сифати ва педагогик стандартларни ошириш, шунингдек, давлат маблағларини бошқаришни яхшилашдан иборат.

Грант маблағлари, жумладан, дарсликлар харид қилиш, Қирғизистоннинг мактабгача таълим тизимини молиялаш ва мактабларни интернетга улаш ишларига сафарбар этилган.

Ҳозирда ЕИ ва Қирғизистон ҳукумати ўртасида 2019-2021 йилларга мўлжалланган, умумий қиймати 35,76 млн. евролик (2,8 млрд. қирғиз сўми) янги кўмак дастури юзасидан музокалар олиб борилмоқда.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500