Карвонсарой

Қозоғистонда коррупцияга қарши кураш тизими такомиллаштирилади

Карвонсарой

ОСТОНА – Қозоғистоннинг давлат ва нодавлат ташкилотлари, шунингдек, дипломатик ваколатхоналар ва академик доиралари вакиллари Остонада «Глобаллашув шароитида коррупцияга қарши курашиш» халқаро конференциясида иштирок этдилар. Бу ҳақда жума, 7 декабр куни Казинформ Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоевнинг матбуот хизматига таяниб хабар берди.

Қозоғистон халқаро тажриба, БМТнинг коррупцияга қарши конвенциялари ҳамда ўзининг миллий хусусиятларига мувофиқ тарзда коррупциядан холи бўлган замонавий давлатнинг ўзига хос концепциясини яратди», деди давлат котиби Гулшара Абдикаликова.

«Коррупцияга қарши кураш миллий тизимини ишлаб чиқишда биз жаҳон тенденциялари, ривожланган мамлакатлар ва БМТ, ИҲРТ ва ЕХҲТ каби халқаро ташкилотларнинг илғор тажрибасини инобатга олмоқдамиз», деди у.

Унинг сўзларига кўра, коррупцияга қарши кураш тизими «Беш институционал ислоҳот» ва 2015-2025 йилларга мўлжалланган коррупцияга қарши кураш стратегияси доирасида ислоҳ қилинмоқда.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500