Ахборот бюллетенимизга обуна бўлинг
Twitter
Facebook
Youtube
Rss
M.logo uz cyrl

2018-12-07

Ҳисобот: жорий йилда Остонага 500 мингдан ортиқ сайёҳ ташриф буюрди

Карвонсарой

ОСТОНА – Қозоғистон пойтахтининг сайёҳларни жалб қилиш салоҳияти тобора ортиб бормоқда, деб хабар қилди жума (7 декабр) куни Казинформ нашри.

Жорий йил ҳисобидан шаҳарга шу кунгача 500 мингдан ортиқ турист келган, деб хабар берди «Астана Конвеншн Бюро» (ACB).

«Шаҳар брендининг ривожланиши ва фаол тарғиботи йилдан-йилга катта конференциялар, кўргазмалар, маданий ва спорт тадбирларини ўтказишга ёрдам берди», дейди ACBнинг маркетинг бўйича раҳбари Айгерим Бейсембаева.

«Айни дамда Остона глобал муаммоларга ечим топишда Марказий Осиёда муҳим музокаралар олиб бориш учун майдон ўлароқ шаклланмоқда», деди у. «Пойтахт Марказий Осиёда ва дунёда энг яхши сайёҳлик масканларидан бирига айланиш учун барча имкониятларга эга.»

Шаҳарда турли даражадаги тадбирлар, жумладан, 2017 йилнинг энергетикага бағишланган халқаро EXPO-2017 кўзгазмаси каби тадбирларни ўтказиш учун 130 дан ортиқ жойлар бор.

Сизга мақола ёқдими?

Ca mobile no 0

Фикрлар 0

Captcha