Карвонсарой

Ғарб дипломатлари Тожикистонни матбуот эркинлигини ҳимоя қилишга чақирди

Карвонсарой

ДУШАНБЕ – Душанбедаги АҚШ элчихонаси ва бошқа Ғарб мамлакатлари элчихоналари Тожикистонни инсон ҳуқуқлари, жумладан, матбуот эркинлигини ҳимоя қилишга чақирди. Бу ҳақда элчихонанинг душанба, 10 декабр куни Инсон ҳуқуқлари декларациясининг 70 йиллиги муносабати билан эълон қилинган баёнотида, сўз юритилган.

Буюк Британия, Германия, Франсия ва АҚШ элчихоналари, шунингдек, Европа Иттифоқи делегацияси вакиллари «Asia-Plus» ва «Радио Озоди» каби янгиликлар сайтлари ва ижтимоий тармоқларнинг мунтазам блокланишидан хавотир билдирганлар.

Биз ҳар қандай шахс ўз қарашларини – у жамоат олдида бўладими ёки интернетдами, фарқи йўқ – бирдек ифода этиш ҳуқуқига эга деб ҳисоблаймиз», дейилади баёнотда.

«Биз Тожикистон республикаси ҳукуматини фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги Халқаро пакт бўйича ўз мажбуриятларини бажариб, матбуот эркинлигини таъминлашга чақирамиз», дейилади баёнотда.

«Биз ишонамизки, Тожикистоннинг узоқ муддатли фаровонлиги, хавфсизлиги ва барқарорлиги ҳукуматдан сўз ва матбуот эркинлиги ҳамда журналистларнинг цензура ёки тазйиқлардан қўрқмай ишлаш ҳуқуқини ҳимоялашни талаб қилади». Баёнотда тез ва арзон интернет ҳар қандай мамлакатнинг иқтисодий тараққиёти учун жуда муҳим» экани таъкидланган.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500