Жээнбеков Қирғизистонда коррупцияга қарши биргаликда курашга чақирмоқда

Карвонсарой

БИШКЕК – Коррупцияга қарши кураш Қирғизистон ҳукумати учун устувор вазифа, деб маълум қилди мамлакат президенти Сооронбай Жээнбеков якшанба, 9 декабр куни Халқаро коррупцияга қарши кураш куни муносабати билган берган баёнотида.

«Давлат ваколатларини ўз чўнтакларини тўлдириш йўлида суиистеъмол қилувчилар қонунга мувофиқ жавобгарликка тортилибгина қолмасдан, балки омма олдида изза қилиниши керак», деди Жээнбеков ўз нутқида.

«Коррупция жамиятнинг барча соҳаларига таъсир ўтказадиган иллат бўлиб, давлатнинг самарали ривожланишига тўсқинлик қилади», дейилади баёнотда. «У тенгсизлик ва адолатсизликни келтириб чиқаради».

«Шундай экан, бу ёвузликка қарши кураш – давлат сиёсатининг устувор йўналиши бўлиб қолади, бу сиёсатнинг асосий тамойиллари эса – қонун устуворлиги, адолат ва жазонинг муқаррарлигидир, деди у.

Жээнбеков «инсон омили ва давлат хизматчиларининг фуқаролар билан алоқаларини бартараф этиш, тадбиркорларни уларнинг бизнесига асоссиз аралашувлар ва ноқонуний текширувлардан ҳимоя қилиш»га қаратилган аксил-коррупциявий чоралар кўрилаётганини таъкидлаган.

У, шунингдек, фуқаролик жамияти вакилларини коррупцияга қарши курашда фаол иштирок этишга чақирди.

Сизга мақола ёқдими?

0
0
Йўқ
Фикрлар 0
Сиёсат Captcha